Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Шаҳзода Муҳаммедова айрим хонанда дугоналарининг ғийбатларига жавоб қайтарди: “Менга фақат тинчлик керак, хотиржамлик керак”

A A A
Шаҳзода Муҳаммедова айрим хонанда дугоналарининг ғийбатларига жавоб қайтарди: “Менга фақат тинчлик керак, хотиржамлик керак”

Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова айрим хонанда дугоналарининг ғийбатларидан дили оғригани ҳақида "Инстаграм"даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Мен охирги вақтларда бўлаётган ишлардан қаттиқ ранжияпман. Шоу-бизнесдаги бир нечта хонанда дугоналарим томонидан мен ҳақимдаги айтилаётган кўплаб гаплар, ғийбатларнинг бир қанчаси аудио ва СМСлар кўринишида ҳар куни ўзимнинг “Телеграм"имга етиб келяпти.

Санъаткор дугоналаримга айтадиган сўзларим шуки: Ҳурматли дугонажонларим! Ҳамма бир-бирига омонат даврдамиз. Ҳар куни ўлим, ҳар куни мудхиш хабарлар, ҳар куни инсонлар бир-бири билан видолашмоқда...

Шарт эмас инсон ўлганидан кейин у яхши инсон эди деб, кеч бўлганда кетидан қадрлаш... Яхшиси, уни ёнингизда бўлган вақтида, тириклигида қадрланг!..

Мен қанчалар самимий бўлиб, кўнглим тоза бўлиб яқин бўлганим, муомала қилиб кўнглим очиқ бўлганим сари йиғилишиб шунчалар мени иғво қилиб, ёмонлаб, устимдан кулишган.

Aйбим нима? Aйбим хеч ким билан ишим бўлмай, ғийбатга қўшилмай, ўз ҳаётим, карьерам, фарзандим, ўз қизиқишларим, соҳаларим ва ижодимда маза қилиб қайнаб ишлаётганимми?

Илтимос, мен сизларга тегмадим, сиз ҳам менга тегманг. Аллоҳ ҳаммасини кўриб турибди. Ҳеч бўлмаса иғволар, ғийбатлар қилаётганингизда мендан қўрқмасангиз ҳам Аллоҳдан қўрқинг. Бу конкурслар, бу обрў-эътибор ва бу гўзаллик ҳаммаси ўтиб кетади. Инсондан эса фақат меҳр қолади. Мен Аллоҳга ва ўз кучимга ишонаман ва биламан Аллоҳ мени доим олдинга юришимда мададкор бўлади, алҳамдулиллаҳ...

Мен бахтлиман! Менга фақат тинчлик керак, хотиржамлик керак. Эртага кўз кўзга тушганда қанақа қилиб кўзимга қарайсизлар ҳайронман?! Нега юзимга кулиб, “Асалим, шакарим, жоним" деб орқадан шунча ғийбат ва ҳасадлар...

Санъаткор санъаткорга дўст бўлмайди, дейилган гапларга яна бир бор амин бўлдим! Мен сизлар учун дуоларимда Аллоҳдан бахт ва омад, тоза қалб сўрайман. Бахтли бўлинглар!

Мен доим мендан устун инсонларга ҳавас қилганман ва бу хислатим билан фахрланаман. Ҳасад эмас ҳавас қиламан. Истардимки, атрофдаги барча инсонлар ҲAСAД ВA ҲAВAСни ажрата билсин, иғводан йироқ юрсин. Чунки мен атрофдагиларга ҳавас қилганим учун шу даражага етдим. Бу бахт ва омаднинг кичик сири!!!

Киритилди: 07:23 27.08.2020. Ўқилди: 7899 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!