Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида ҳайдовчи ва ЙПХ ходими жанжаллашгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.
12 апрель куни соат 17:40 ларда фуқаро Қ.М. Lacetti русумли транспорт воситасини спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқариб, М-39 автомобиль йўлининг Китоб-Шаҳрисабз йўналишида бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши томондан келаётган “Ҳамкор” русумли мотоцикл билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этган
Шу вақтда ўз хизмат вазифасини бажараётган Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХБ катта инспектори йўл-транспорт ҳодисасини процессуал расмийлаштириш мақсадида ҳайдовчини тўхтатиб, Қ.М.нинг спиртли ичимликдан мастлик ҳолатини аниқлаш учун “алкотестер” текширувидан ўтказмоқчи бўлган. Ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатиб, ЙПХ инспекторининг хизмат фаолиятига фаол қаршилик кўрсатган
Мазкур ҳолат юзасидан Қ.М.га нисбатан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи процессуал тартибда ушланиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.