Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Шаҳрисабзда Дамас ҳайдовчиси болани босиб кетди

Шаҳрисабзда Дамас ҳайдовчиси болани босиб кетди


Ижтимоий тармоқларда Дамас русумли автомашинанинг болани уриб, бир неча метр судраб кетгани акс этган видео тарқалди. Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси воқеа юзасидан изоҳ берди, деб хабар беради «Подробно.уз» мухбири.

Маълум бўлишича, ЙТҲ 19 апрель куни тахминан соат 12:45 да Шаҳрисабз шаҳрида содир бўлган.


Шаҳрисабз – Мираки йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган ҳайдовчи болани босиб кетган. Натижада бола оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича жиноий иш қўзғатилган. Ҳайдовчи қўлга олиниб, тергов давом этмоқда.

Киритилди: 20:20 11.05.2024. Ўқилди: 1318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!