Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Шаҳрисабз туманида қўлбола алкоголь маҳсулоти ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди

Шаҳрисабз туманида қўлбола алкоголь маҳсулоти ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.У. “Лолистон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этганлиги фош этилиб, ушбу цехдан 810 дона қалбаки акциз маркалар, 1 864 дона "YANGI SHAHRISABZ" номли ёрлиқлар, 3 430 дона ҳар хил турдаги қопқоқлар, 85 литр қўлбола тайёрланган ароқ, 1 дона фильтр ускунаси, сана қўйишга мўлжалланган муҳр ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:20 08.02.2025. Ўқилди: 1225 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!