Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.М. “Лолистон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин цех ташкил қилиб, қўлбола усулда ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, 300 литр истеъмолга яроқсиз ёғ ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.