Бугун 25 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Шаҳрисабз шаҳрида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

Шаҳрисабз шаҳрида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳри бўлими, божхона ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Н.нинг Шаҳрисабз шаҳри "Турон" МФЙ ҳудудидаги хонадони кўздан кечирилганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган хорижда ишлаб чиқарилган 752 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш учун сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:09 19.07.2025. Ўқилди: 454 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!