Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Қ. “DAMAS” русумли автотранспорт воситасида 408 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ва қадоқлаш учун мўлжалланган 2 000 дона елим қопқоқларни сотиш мақсадида "Янги Кеш" деҳқон бозорига олиб келган вақтида ушланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.