Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Шаҳрам Ғиёсов "Инстаграм" саҳифасига ажойиб пост жойлади: "Бандамиз, ожизмиз, Яратганга муҳтожмиз"

Шаҳрам Ғиёсов "Инстаграм" саҳифасига ажойиб пост жойлади: "Бандамиз, ожизмиз, Яратганга муҳтожмиз"

Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи Шаҳрам Ғиёсов Инстаграм саҳифасига ажойиб пост жойлади.

Биз эса, Ғиёсовнинг ижодидан шунчаки баҳраманд бўлишингизни истадик.

“Ният қилгин, холис бўлсин

Хақликка лойиқ бўлсин.

Бандамиз, ожизмиз, Яратганга муҳтожмиз.

На қилайин, қалбим сени хоҳласа, таваккал қилдим тақдиримга ёзганингга…

Майли-да телбаман ва девонадирман, лек кўнглимга солган нуринг томчисидирман.

Интилдим, изладим юрак таскинин, англаб етдимки, Ўзингсан қалбим таскини!

Мовий осмон бердинг кўзларимга, табиат гўзали бердинг қалбимга…

Ақли-хушим, хотиржамлигим учун бердинг деб ўйлайман уни менга..

Ё Рабби нима яхшилигини билгувчи Ўзингдирсан, таваккал қилдим, бош эгдим Ўзингга ва қалбимга солган пичирлаган садога!

Ш. Ғ “, - деб ёзади Ғиёсов.

Киритилди: 20:15 25.10.2021. Ўқилди: 3808 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!