Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази" ДМ директори матбуот котиби тайинланди.
Мавлян-Кариева Азизахон Зиёвуддинхон қизи "Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази" ДМ директори матбуот котиби лавозимига тайинланди. А.Мавлян-Кариева Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон-24», «Ёшлар», «Тошкент» телеканалларида турли лавозимларда ишлаган.
Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.