Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

«Севимли» телеканали муаллифлик ҳуқуқини бузгани айтилмоқда. Телеканал масъули жавобгарликка тортилиши мумкин

«Севимли» телеканали муаллифлик ҳуқуқини бузгани айтилмоқда. Телеканал масъули жавобгарликка тортилиши мумкин

Сўнгги вақтларда эстрада хонандаларининг ижод намуналаридан тортиб тадбиркорларнинг маҳсулотларини ҳуқуқбузарлардан ҳимоя қилишда сезиларли иммунитет шаклланаётганини кўриш мумкин. Шу ўринда айтиш керак, Интеллектуал мулк агентлиги томонидан республикамиздаги барча телеканалларнинг маъмуриятига муаллифлик ҳуқуқларига қатъий амал қилиш кераклиги, бундай ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда уларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик ҳолатлари юзага келиши ҳақида огоҳлантириш берилган.

Интеллектуал мулк агентлиги ходими Дилфуза Исмоилованинг "Aniq.uz"га маълум қилишича, агентликка “Ш.М.М” масъулияти чекланган жамияти томонидан Севимли телеканалида “Номус кучи” номли бадиий фильмдан муаллифнинг розилигисиз ҳамда тегишли шартнома расмийлаштирилмаган ҳолда фойдаланганлик ҳолати бўйича қонуний чора кўриш тўғрисидаги мурожаати келиб тушди. Ушбу мурожаат Агентлик томонидан ўрганиб чиқилиб, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича Жиноят судига баённома киритилди. Шундан сўнг Маъмурий жавобгарликка тортиш ва етказилган моддий зарарни ундириш бўйича масалалар суд томонидан ҳал этилади.

Маълумот учун, 2020 йил 1 июлда “Номус кучи” номли бадиий фильмининг муаллифи бадиий фильмдан фойдаланиш бўйича мутлақ мулкий ҳуқуқни “Ш.М.М” масъулияти чекланган жамиятига ўтказиб берган. Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига кўра аудиовизуал асарлар муаллифлик ҳуқуқи объектларидан бири ҳисобланади.
Ваҳолангки, “Номус кучи” бадиий фильми 2020 йил 13 ноябрда эфирга узатилган бўлиб, ушбу даврда ҳуқуқ эгаси билан аудиовизуал асардан фойдаланиш бўйича розилик олинмаган ва ҳеч қандай шартнома расмийлаштирилмаган.

Шу ўринда, агар сизнинг ўз ижод намунангизга оид кино асарлар, кўрсатувлар сизнинг рухсатингизсиз ҳеч қандай шартнома расмийлаштирилмаган ёки асарингиз бутунлиги бузилган (айрим қисмлари олиб ташланган) ҳолда телеканаллар орқали оммага намойиш этилган тақдирда Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат қилишингизни ва  ҳуқуқларингизни ўз вақтида тиклашингизни эслатиб ўтамиз.

Киритилди: 10:10 12.02.2021. Ўқилди: 7283 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!