Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Сеулда Samsung Electronics компанияси ходимлари иш ташлаш эълон қилди

Сеулда Samsung Electronics компанияси ходимлари иш ташлаш эълон қилди

Жума куни Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси касаба уюшмаси иш ташлаш эълон қилди. Технологиялар конгломерати ходимлари иш ҳақини оширишни сўрашди. Ушбу компания вакиллари ташкил этилганидан буён 55 йил ўтиб биринчи марта шундай қадам ташлади. Бу ҳақда BBC ёзган.

28 000 аъзоси бўлган Samsung Electronics Миллий уюшмаси (NSEU) пайшанба куни компаниянинг Сеулдаги ходимлари байрам ва дам олиш кунларига тўғри келадиган 7 июнь, жума куни бир кун ишга бормасликларини маълум қилди.

Уюшма расмийларининг таъкидлашича, технология гиганти раҳбарияти билан иш ҳақини ошириш ва бонуслар бўйича музокараларнинг бир неча қисми бузилган.

“Бугунги иш ташлашдан мақсад раҳбарият билан гаплашиш ва жамоавий келишувга эришишдир”, - деди NSEU вакили Ли Хен Кук Reuters агентлигига берган интервьюсида.

Samsung Electronics иш ташлаш компаниянинг ишлаб чиқариш ёки бизнес фаолиятига таъсир қилмаганини айтди.

“Биз касаба уюшмаси билан чин дилдан ҳамкорлик қиламиз ва музокараларни давом эттирамиз”, – деди компания вакиллари.

Киритилди: 01:00 08.06.2024. Ўқилди: 2073 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!