Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Серхио Рамос Испания чемпионатига қайтиши мумкин

Серхио Рамос Испания чемпионатига қайтиши мумкин

Испаниянинг «Малага» клуби тажрибали ҳимоячи Серхио Рамосни қишки трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.

El Nacional нашрининг хабар беришича, жамоа раҳбарияти 40 ёшли футболчини мудофаа чизиғини кучайтириш учун эҳтимолий номзодлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.

«Малага» айни пайтда ҳимояда муаммоларга дуч келмоқда. Шунингдек, жамоада етакчилик хусусиятларига эга футболчилар етишмаётгани қайд этилмоқда. Клуб Рамоснинг тажрибаси бу камчиликларни бартараф этишда фойдали бўлиши мумкин деб ҳисобламоқда.

Испаниялик ҳимоячи Мексиканинг «Монтеррей» клубидан кетганидан буён қарийб бир йил давомида жамоасиз қолмоқда.

Шунга қарамай, Рамос машғулотларни фаол давом эттириб, янги клубдан таклиф олишга умид қилмоқда.

Манбага кўра, собиқ футболчи «Малага»га ўтиш учун нисбатан кам маошга ҳам рози бўлиши мумкин.

Айни пайтда «Малага» Испания чемпионати турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: Бугун 03:31. Ўқилди: 167 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар