Тошкентда туғилган ва АҚШнинг Ҳиндистондаги элчиси Сержио Гор янги Давлат котиби бўлиши мумкин, деб ёзмоқда The Washington Sun.
The Washington Sun нашрига кўра, АҚШнинг Ҳиндистондаги элчиси Сержио Гор АҚШ Давлат котиби лавозимига номзод сифатида кўриб чиқилмоқда. Доналд Трампнинг яқин доирасида Гор бўлажак маъмуриятдаги юқори лавозимларга номзод сифатида тилга олинмоқда.
Манбалар Горни "Трампнинг яқин сафдоши" ҳамда Вашингтоннинг Осиё билан алоқаларида муҳим шахс сифатида таърифламоқда. Шу билан бирга, амалдаги Давлат котиби Марко Рубио ва Оқ уй аппарати раҳбари Сюзи Вайлс ўз лавозимларини тарк этиш режалари борлиги ҳақида ҳозирча очиқ баёнот беришмади.