Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Сергей Шойгу ИШИД тўлиқ йўқ қилинганини эълон қилди

Сергей Шойгу ИШИД тўлиқ йўқ қилинганини эълон қилди

Россиянинг Сурияда олиб борган ҳарбий операцияси Ислом давлатининг (ИД) тўлиқ йўқ бўлишига олиб келди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, Сурияда миссиянинг ўтказилиши зарур бўлган.

“Бугунги кунга келиб бизда нима бор? Муҳими, ИШИД тўлалигича йўқ қилинди. Бундан ташқари, бутун дунё халқаро яширин терроризмига сезиларли даражада зарар етказилганини, ташкилотларнинг молиявий кўмаги ва уларнинг захираларини қўллаб-қувватлаш тизими бузилганлигини ишонч билан айтиш мумкин”, дея Шойгунинг сўзларини келтирди “Звезда” телеканали.

У ўтган вақт давомида Россия ҳудудига биронта ҳам террорчи кирмаганини, РФ ҳарбийлари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар натижасида террорчилик гуруҳларининг Сурия ва бошқа давлатлардаги фаолиятининг кенгайишига қарши ишончли тўсиқ ўрнатилганини алоҳида таъкидлади.

Суриядаги рус қўшинлари 133 мингдан ортиқ жангариларни ва 865 нафар уларнинг раҳбарларини йўқ қилди.

Россия 2015 йилдан буён Сурия ҳукуматига халқаро терроризм билан кураш олиб боришда ёрдам бериб келмоқда. Россия Федерациясининг терроризмга қарши операцияси Дамашқ илтимосига биноан бошланган. 2018 йилнинг декабрь ойида Россия қуролли кучларининг асосий қисми Суриядан олиб чиқилиши ҳақида маълум қилинди.

Киритилди: 15:37 01.10.2020. Ўқилди: 3498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!