Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифи 15-16 январга қолдирилди

Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифи 15-16 январга қолдирилди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифи бир неча кунга сурилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида маълум қилинишича, 9 январда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Хабарда таъкидланишича, халқаро тадбирлар жадвалидаги айрим ўзгаришлар сабабли Россия ташқи ишлар вазирининг Тошкентга расмий ташрифи санаси 12-13 январдан 15-16 январга кўчирилган. 

Томонлар мулоқот давомида, шунингдек, икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги жорий масалалар бўйича фикрлар алмашишган.

Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифининг аввал келишилган дастурининг асосий бандлари ўзгаришсиз қолади.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Ўзбекистонга 5-6 январга белгиланган ташрифи кейинроққа қолдирилганди.

Киритилди: 11:05 10.01.2020. Ўқилди: 1860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!