Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Сергелидеги 20 йиллик уй можароси

Сергелидеги 20 йиллик уй можароси

Халқ дарди билан яшаш, унинг розилиги йўлида кунни-тунга улаб меҳнат қилиш бугун ҳокимият вакиллари олдига қўйилган асосий масаладир. Зеро, давлат раҳбари таъбири билан айтганда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, муқим бошпанаси бўлмаган шахсларга имтиёзлар яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланиши лозим. Бироқ, таҳририятимизга келаётган мурожаатчилар фикрларини тинглар эканмиз, айрим ҳудудларда ислоҳотларнинг акси бўлаётганига гувоҳ бўламиз, дкб ёзади "human.uz". 

Тошкент шаҳри Сергели туманида истиқомат қилаётган Клара Отабоева мана шу ислоҳотлардан умидвор инсон сифатида ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилаётганига анча бўлди. Ҳар бир мурожаатидан сўнг гўёки унинг уйи билан боғлиқ Муаммо ҳал бўлгандек туйилаверади, бироқ опа оиласи билан кўчада қолиб кетади. Вазиятни унинг ўзи қуйидагича баён қилиб берди:

“Мен Сергели 8 4/31 хонадонида 1997 йилдан 2016 йилгача узлуксиз яшаб келдим. 4 та фарзандим билан. Биз ўша вақтда бўш уй излаб келиб қолганимизда, шу ердаги масъуллар бизга бўш уй борлиги, лекин, уни эгаси борлиги ва эгаси келгунча яшаб туришимиз мумкинлигини айтишди. 2007 йилда эса бизга ҳокимиятдан қоғоз келди. Унда бизни уйдан чиқариб юбориш айтилган эди. Бироқ, ҳужжатда Қодирова Камола деган исм-шарф келтирилган эди. Биз бу инсонни танимаслигимиз, лекин уйда яшаб келаётганимизни айтдик. Ўша пайтдаги туман ҳокими маслаҳатлашиб, суд қарорини бекор қилдирди ва менга уйни расмийлаштирди. Бироқ, атрофидагилар менга у ҳужжатни бермади. Ҳокимиятга уй ҳужжат сўраб борсам, озроқ чиқими бўлишини айтишди. Ҳозир имкониятим йўқлиги учун пулни бўлиб-бўлиб беришим мумкинлигини айтдим. Лекин у бунга рози бўлмади. Шу билан ҳужжатим қолиб кетди. Уйда 2016 йилгача яшадик. Уйнинг эгаси сўраб келмади. Биз ҳамма тўловларни тўлаб, яшаётган пайтимизда бизни уйдан қувиб чиқардилар. Ўша пайтдаги ҳоким бу уйни етимхонада ўсганларга беришини айтиб, куч ишлатиб уйимиздан қувиб чиқарди. Ўшандан бери сарсонмиз. Бормаган ва мурожаат қилмаган жойим қолмади”.

Узоқ йиллардан буён ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиб келаётган Клара Отабоеванинг мурожаатини тингладик. Вазият қанчалик мураккаб экни кундек равшан. Лекин, ҳамон ҳокимият вакилларидан тайинли муносабат бўлмаётгани Клара опанинг ҳам силласини қуритмоқда. Ўйлаймизки, ушбу дастурдан сўнг Сергели тумани ҳокимлиги вакиллари ушбу масалани жиддий ўйлаб кўради. Биз туман ҳокимлигининг муносабатини кутиб қоламиз.

Киритилди: 11:44 07.07.2020. Ўқилди: 2226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!