Кейинги пайтда фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатлар тез-тез учраяпти. Содда одамларнинг ишончига кириш, алдаш бобида устаси фаранглар шундай ишларга қўл уришмоқдаки, эшитиб ёқа ишлайсан киши.
"Postda.uz" нашрининг ёзишича, пойтахтимизнинг Сергели туманида яшовчи Сардор Бобобеков (имс-шарифлар ўзгартирилди) ана шундайлардан бири бўлиб чиқди. У бухоролик Ғолиб Жамоловни роса авради, ишончига кириб ўзи яшаётган тумандан уй олиб бераман деб, ундан нақд 33 минг АҚШ долларини олди.
Орадан вақт ўтди. Сардор ваъда қилинган уйни сотиб олди, фақат Ғ.Жамоловнинг номига эмас, ўз номига расмийлаштирди. Бу ҳам етмагандек, кейинчалик уйни бошқа бировга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборди.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.