Коронавирусга чалингани тасдиқланган яна бир ички ишлар органи ходими 12 июль куни вафот этган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов «Дарё»га маълум қилди.
«ИИВ раҳбарияти ва шахсий таркиби Тошкент шаҳар Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш гуруҳи катта мутахассис-муҳандиси подполковник Абдулазиз Абдуваҳобович Тошев нинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндошлари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади», — дейилади ИИВ матбуот хизмати томонидан 16 июль куни эълон қилинган таъзияномада.
ИИВ матбуот хизматидан маълум қилишларича, подполковник Абдулазиз Тошев бошқа касалликдан даволаниш мақсадида касалхонага ётқизилган, у даволаниш давомида коронавирусга ҳам тест топширган ва тест мусбат натижа берган. Подполковник Тошев 15 июль куни 42 ёшга тўлган бўларди.