Сербиянинг энг йирик авиакомпанияси Air Serbia январь ойи охиридан бошлаб Белграддан Россиянинг Қозон (Татаристон Республикаси) ва Сочи (Краснодар ўлкаси) шаҳарларига парвозларни тўхтатади.
Бу ҳақда Россия Туроператорлари ассоциациясининг телеграм-каналидаги хабарида айтилган.
Air Serbia бронь қилиш тизимига кўра, қишки жадвалдаги охирги рейс Қозондан Белградга 19 январда, Сочидан эса 20 январда амалга оширилади.
“Air Serbia авиакомпаниясининг жадвали ҳали ҳам Белграддан Москва ва Санкт-Петербургга парвозларни ўз ичига олади”, — дейилади хабарда.
Бироқ авиакомпания ҳозирча рейсларнинг бекор қилиниши юзасидан ҳеч қандай расмий изоҳ бермаган.