Бугун 22 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Сербиядаги намойишлар авж олмоқда

Сербиядаги намойишлар авж олмоқда

Сербияда намойишчилар Белграддаги ҳукмрон Сербия прогрессив партияси идораларидан бирига деразаларни синдириб, тош ва фейерверк отишди.

Бу ҳақда N1 телеканали хабар берди.

Юридик факультетдан юриш чоғида бир гуруҳ ёшлар Палилула туманидаги Свижесевож кўчасида жойлашган СПП офисининг ойналарини синдиришди. Ҳужум пайтида офисда ҳеч ким бўлмаган. Кейинроқ воқеа жойига жандармлар етиб келган ва оломонни орқага сурган.

18 август, душанба куни Белград, Нови Сад ва бошқа шаҳарларда “Қаердан кетдик?” шиори остида кечки норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Ижтимоий тармоқлар, шунингдек, намойишчилар Нови Пазарда Черногорияга олиб борадиган автомагистрални тўсиб қўйгани ҳақида хабар берди.

Сербияда ўтган йилнинг 1 ноябрида Нови Сад темир йўл вокзалида соябон қулаши ортидан талабалар ва мухолифат кучларининг оммавий норозилик намойишлари бошланган эди. Дастлаб ижтимоий муаммолар сабаб бўлган норозилик намойишлари тез орада аниқ сиёсий тус олди, иштирокчилар зудлик билан муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш ва амалдаги вазирлар маҳкамаси истеъфога чиқишини талаб қилишди.

Киритилди: 11:00 19.08.2025. Ўқилди: 808 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!