Сербияда иш ташлашлар бўлиб ўтмоқда.
Иш ташлашлардада мамлакатнинг турли шаҳарлардаги талабалар, тиббиёт ходимлари, ҳуқуқшунослар, электроенергетика соҳаси ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда. Норозилик акцияси иштирокчилари мамлакат ҳукуматининг Нови-Саддаги фожиага етарлича қаттиқ жавоб бермаганига норози эканликларини билдиришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1 ноябр куни Нови-Сад вокзалида бино конструкцияси қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлган эди.