Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сербия санкциялар туфайли Россия ўрнига Франциядан қирувчи самолётлар сотиб олади

Сербия санкциялар туфайли Россия ўрнига Франциядан қирувчи самолётлар сотиб олади

Сербия санкциялар туфайли Россия ўрнига Франциядан қирувчи самолётлар сотиб олади. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, мамлакат Франциядан 3 миллиард еврога 12 та Rafale қирувчи самолётларини сотиб олмоқчи. Илгари мамлакат ҳарбий техникани асосан Россиядан харид қилган.

"Биз совет даври қуролларига таянар эдик, аммо бизда бундай ҳарбий техникаларни сақлаш билан боғлиқ баъзи муаммолар мавжуд. Энди геосиёсий шароитлар туфайли Россиядан бирор нарса сотиб олиш деярли иложсиз", — дея тушунтирди Сербия Мудофаа вазирлигидаги манба.

Киритилди: 05:37 15.04.2024. Ўқилди: 611 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!