Бугун 29 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Сербия президенти мамлакатдаги намойишлар фонида 2026 йилда навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказилишини маълум қилди

Сербия президенти мамлакатдаги намойишлар фонида 2026 йилда навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказилишини маълум қилди

Сербия президенти мамлакатдаги намойишлар фонида 2026 йилда навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказилишини маълум қилди — ОАВ.

Сербия Миллий Ассамблеяси (Парламент) биноси олдида ўз тарафдорлари қаршисида нутқ сўзлаган Александр Вучич намойишчиларнинг талабларини инобатга олишини билдирди.

Шу билан бирга, президент ҳукмрон коалиция навбатдан ташқари сайловларда ҳал қилувчи ғалабага эришишига ишонч билдирди. У яқинда беш муниципалитетда бўлиб ўтган сайловларда ўз партияси ғалаба қозонганини эслатди. Амалдаги парламентнинг ваколат муддати эса 2027 йил декабр ойида якунланиши керак.

2024 йил 1 ноябр куни Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида темир йўл вокзали биносининг кириш қисми устидаги бетон конструкциянинг қулаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлган эди. Кўплаб сербияликлар бу фалокатни “ҳукуматдаги коррупсия оқибати” деб ҳисоблашади. Мазкур ҳодиса мамлакат фуқароларининг ғазабини келтириб чиқарди ва Сербияни 13 йилдан бери бошқариб келаётган президент Александр Вучич давридаги энг жиддий сиёсий инқирозга сабаб бўлди.

Киритилди: Бугун 16:44. Ўқилди: 244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!