Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

СЕОМ ходимларига 24 миллион 412 минг 800 сўм ундириб берилди

СЕОМ ходимларига 24 миллион 412 минг 800 сўм ундириб берилди

🔈 Жиззах вилояти Дўстлик туманида яшовчи фуқаро Ҳамраев Абдухалил ҳамда яна 15 нафар ходимнинг Дўстлик туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан иш хақи берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаатлари бўйича тўпланган хужжатлар туман адлия бўлими томонидан ўрганилди.

💴 Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, Дўстлик туман Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг 2020 йил 11 июндаги 109-сонли буйруғига кўра, бош врач Ҳамраев Абдухалил Сафаровичга 15 майдан 11 июнь кунига қадар кунлик 6 фоизлик қўшимча тўлов иш ҳаққига қўшиб тўлаб борилиши белгиланган.

🗓 Бироқ, Дўстлик туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан Ҳамраев Абдухалил Сафарович ҳамда яна 15 нафар ходимга 2020 йил 11 июнь ҳолатига 24,412 млн. сўм қўшимча тўлов иш ҳақи тўлаб берилмаган.

✅ Дўстлик туман адлия бўлими томонидан Фуқаролик судига фуқаролар манфаатида киритилган ариза тўлиқ қаноатлантирилиб, қарздор Дўстлик туман Санитария-эпидемиологик осойишталик марказидан ходимлар фойдасига 24,412 млн. сўм иш хақини ундириб бериш хақида суд буйруғи чиқарилиши таъминланди.

Киритилди: 20:52 10.08.2020. Ўқилди: 2531 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!