Бугун 5 июль, 2020 йил, якшанба

O'ZB

“Сеними, шошмай тур” мультфильмининг янги сериялари суратга олинади

“Сеними, шошмай тур” мультфильмининг янги сериялари суратга олинади

Бундан нақ 50 йил аввал “Союзмультфильм” ижодкорлари Янги йилда одамларни хурсанд қилиш учун “Сеними, шошмай тур!” мультфильмини илк бора экранда намойиш қилишган.

1969 йили экранга чиққан мультфильмни ҳалигача ёш болалардан тортиб катталар ҳам мириқиб томоша қилишади. Чунки ундаги яратувчанлик, воқеалар кетма-кетлиги, воқеага мос қилиб топиб қўйилган қўшиқлар одамларни экранга михлаб қўяди. Мазкур серияли мультфильм россиялик машҳур режиссёрлар Вячеслав Котёночкин, Владимир Тарасов ва Алексей Котёночкинлар томонидан яратилган.

Мультфильмнинг 16-қисмигача бўрига Анатолий Папанов, қуёнга Клара Румянова овоз беришган. Кейинчалик Клара Румянова вафот этгач овозлаштириш ишлари бошқа маҳоратли актёрлар билан бирга амалга оширилган.

1969 йилдан то 2012 йилгача мультфильмнинг 25 та қисми суратга олинганди. 2012 йилда тўсатдан Бутунроссия давлат телевизион ва радиоэшиттиришлар компанияси (ВГТРК) мультфильмни фақат тунгги соатларда эфирга узатилишини маълум қилди.

Орадан 43 йил ўтгач, “Бўри”нинг қилиқлари аҳлоқ меъёрларига зид, мультфильмнинг ўзи эса болаларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича федерал қонун талабларига мос келмайди, деб топилган.

Ўтган йили 15 ноябрда берилган маълумотларга қараганда эса мультсериалнинг 50 йиллиги муносабати билан яна 26 та қисм суратга олинади. Бу ҳақда “Союзмультфильм” киностудияси бошқаруви раиси Юлиана Слашева Санкт-Петербургда ўтган маданият форумида маълум қилганди.

Демак, энди севимли мультфильмимизнинг давомини ҳам кўришимиз мумкин.

 

Киритилди: 18:40 05.01.2020. Ўқилди: 1993 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!