Олий Мажлис Сенатининг эллик саккизинчи ялпи мажлиси 30 сентябрь куни чақирилади, дея хабар бермоқда юқори палата матбуот хизмати.
Қайд этилишича, видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган
Хусусан, қишлоқ хўжалиги кооперативи, темирйўл транспорти, халқаро битимларни ратификация қилиш ҳақидаги қонунлар кун тартибидан ўрин олган.
Шунингдек, сенаторлар Сенат кенгашининг қарорларини тасдиқлаш масаласини ҳам кўриб чиқишни режалаштирган.