Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сенатнинг аралашувидан сўнг Ўзбекистонга лифтларни олиб кириш муаммоси ҳал бўла бошлади

Сенатнинг аралашувидан сўнг Ўзбекистонга лифтларни олиб кириш муаммоси ҳал бўла бошлади

Вазирлар Маҳкамаси томонидан сенатор сўровига берилган жавобда сўнгги пайтларда мамлакатда лифтлар билан боғлиқ нохуш ҳолатлар содир бўлаётгани сабабли халқаро, хусусан, Европа тажрибасини ўрганган ҳолда лифтлар ва уларнинг мосламалари сифати ҳамда хавфсизлигига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказилаётгани маълум қилинган.

Шунингдек, лифтларни текширувдан ўтказиш қамровини таъминлаш ва сифатли амалга ошириш мақсадида лифтларга техник хизмат кўрсатувчи ташкилотларни халқаро стандартларга асосан аккредитациядан ўтказиш тизимини яратиш каби бир қатор муҳим топшириқлар белгилангани кўрсатиб ўтилган.

Сенатор сўровидан сўнг Ўзбекистон аккредитация маркази қарорига асосан “Саноат хавфсизлиги” ДМ маҳсулотларни сертификатлаштириш органи номига расмийлаштирилган (ОЗАК.МС.0068) ва синов лабораторияси номига расмийлаштирилган (ОЗАК.СЛ.0248) аккредитация гувоҳномалари қайта тикланди ҳамда тадбиркорларга лифт, эскалатор ва траволатор учун белгиланган тартибда мувофиқлик сертификатларини бериш жараёни қайта йўлга қўйилди, — дейилади хабарда.

Бугунги кунгача 36 та тадбиркорлик субъектининг 150 та лифт ускунаси тегишли объектга олиб чиқиб кетилди.

Киритилди: 08:03 16.06.2024. Ўқилди: 1157 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!