Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Сайёрамиздаги энг ўлик жой маълум қилинди

A A A
Сайёрамиздаги энг ўлик жой маълум қилинди

Ердаги энг ўлик жой Эфиопиядаги Даллол водийси ҳисобланар экан. Париж-Сюд университети олимларининг аниқлашича, у ерда бирор-бир бактерия мавжуд эмас. Бу ҳақда Nature Ecology & Evolution нашри хабар берди. 

“Сайёрамиз сиртида сувнинг борлиги унда ҳаёт борлигининг мезони сифатида келтирилади. Бироқ тадқиқотимиз Ерда сув бўлганда ҳам мутлақ ўлик жойлар борлигини исботлайди”, деб таъкидлаб ўтишган олимлар.

Уларнинг фикрича, гап шундаки, ушбу ҳудуддаги сув ўзидан жуда иссиқ (109 даражагача), ўта нордон (pH~0) ва магний кўп миқдорда бўлган тузли аралашмани акс эттиради. Бундай таркибдаги сув тирик ҳужайраларни емирилишга мажбур қилади.

Киритилди: 06:23 04.11.2019. Ўқилди: 2686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!