Узоқ муддатли ишончи иқлим прогнозларига кўра, сайёра ҳароратининг +4 даража юқори кўтарилиши сайёра кенгликларида турлича ўзгаришларни келтириб чиқаради:
➖Марказий Осиё минтақасидаги йирик дараёларнинг сув олиш манбаси тоғ музликларининг 60 % и эриб тугаб, йўқ бўлиб кетишини англатади;
➖шимолий қутб доирасидаги музлар эриб, янги ерлар очилади, бу музликдан бўшаган ерлар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун дунёдаги энг оптимал ҳудудларга айланади;
➖ Aфрикадаги Саҳройи Кабир чўли шимолга томон кенгайиб, Европанинг жануби ва марказини эгаллай бошлайди;
➖Янги Зеландия, Тасмания ороллари, Жанубий Американинг Патагонияси, ҳатто Антарктида ғарбида аҳоли истиқомад қилиши учун комфорт иқлимий шароитлар кузатила бошлайди (дунё аҳолисининг шу манзилларга кўчиб ўтиши фаоллашади);
➖экваториал ва тропик минтақаларда юқори ҳароратнинг юқори намлик омили билан биргаликда мавсумий кузатилиши, чидаб бўлмас юқори иссиқлик ҳиссиёт шароитларини келтириб чиқаради (инсонларнинг бошқа ареалларга кўчиб кетишини тезлаштиради).
Маълумот учун, ҳозирда Ер ҳарорати саноат давригача бўлган ҳаво ҳароратидан +1.2 даражага юқори кўтарилиб бўлди.