Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Сайхунобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг тезкор бўлинмаси бошлиғи ишга киритиб қўйиш учун 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Сайхунобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг тезкор бўлинмаси бошлиғи ишга киритиб қўйиш учун 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг тезкор бўлинмаси бошлиғи ўзининг мансабдор танишлари орқали, Гулистон шаҳрида яшовчи, 1995 й.т. фуқарони шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимига ишга киритиб қўйиш эвазига 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:10. Ўқилди: 362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!