Тошкент метрополитени хизматига кўра, 27 октябрда поездлар ҳаракатини 5:00 дан бошлайди, доимий жадвалда ишини давом эттиради.
27 октябрь бутун републикада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлашларига депутатлик сайлови бўлиб ўтади. Шу сабаб Тошкент метрополитени иш фаолиятини 5:00дан бошлашини маълум қилди.
Қайд этилишича, бу кунда йўналишларда поездлар ҳаракати иш кунлари учун тасдиқланган доимий жадвал асосида ташкиллаштирилади.