Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сайлов жараёнлари билан боғлиқ 41 та ҳолат прокуратура томонидан ўрганилмоқда

Сайлов жараёнлари билан боғлиқ 41 та ҳолат прокуратура томонидан ўрганилмоқда

13 декабрь куни Халқаро матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов ва бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Светлана Ортиқова иштирокида журналистлар учун матбуот анжумани ўтказилди. 

Унда 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларига тайёргарлик ишлари, шунингдек, сайлов кампанияси бошлангандан буён сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар бўйича маълумот берилди.

Жумладан, «Марказий сайлов комиссиясига сайлов кампанияси бошланган кундан эътиборан, бугунги кунга қадар 338та мурожаат бўлган. Бу борада энг кўп мурожаат Сурхондарё ва энг кам мурожаат Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилоятига тўғри келмоқда.

Келиб тушган мурожаатларнинг 86 таси маҳаллий кенгаш депутатлигига номзод кўрсатиш жараёнида ноқонуний аралашувлар тўғрисида бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 41 таси қўшимча текширув ўтказиш учун прокуратура идораларига юборилган. 45 та ҳолат эса партияларнинг ваколатига кириши бўйича мурожаат эгаларига тушунтириш берилган», дея Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Маҳмуд Истамовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Киритилди: 19:41 13.12.2019. Ўқилди: 2255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!