27 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда янгидан сайланган депутатларнинг 38 фоизини хотин-қизлар ташкил этди.
Бу Ўзбекистон тарихида энг юқори кўрсаткич бўлгани айтилмоқда. Аввалги чақириқда аёл депутатлар 32 фоизни ташкил этган.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар)лар Кенгашларига сайлов натижаларига кўра, янги сайланган депутатларнинг 32,6 фоизи хотин-қизларни ташкил қилган.
Бундан ташқари, сайланган депутатлар орасида мамлакатимизда яшаётган бошқа миллат вакиллари ҳам бор. Улар 12,7 фоизни ташкил қилади.