Ғазо Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, зарба натижасида камида 40 киши яраланган, кўплаб жабрланувчилар ҳамон харобалар остида ва тез ёрдам бригадалари етиб бора олмайдиган жойларда.
Бу зарба Исроил қўшини Байт-Лахиядаги Индонезия шифохонасини ўққа тутгани ҳақидаги хабардан бир неча соат ўтиб йўлланган. Исроил мудофаа армияси BBC мухбирига “ҲАМАС объекти”га зарба бергани ва “тинч аҳолига зарар етказмаслик учун барча чоралар кўрилгани”ни билдирган.
Исроил Ғазо шимолига янги ҳарбий юришини октябрь ойи бошида бошлаган, ҲАМАС мазкур ҳудудда қайта гуруҳланишига йўл қўймаслик мазкур амалиёт вазифаси сифатида белгиланган.
ЦАХАЛ йирик қочқинлар жойлашган Жабалия шаҳрини қуршаб олиб, ўққа тутмоқда — жума куни бу ҳудуд ўққа тутилиши оқибатида камида 33 киши ҳалок бўлган эди.