Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

ЦАХАЛ разведка бошлиғи Аарон Халива: Разведкадаги муваффақиятсизликлар учун мен жавобгарман

A A A
ЦАХАЛ разведка бошлиғи Аарон Халива: Разведкадаги муваффақиятсизликлар учун мен жавобгарман

ЦАХАЛ Бош штаб Разведка бошқармаси бошлиғи Аарон Ҳалива Исроил учун кутилмаган 7 октябр кунги ҲАМАСнинг кенг кўламли ҳужум уюштиришига сабаб бўлган разведкадаги муваффақиятсизликларни ўз бўйнига олди.

"Менинг қўмондонлигимдаги Ҳарбий разведка бошқармаси ҲАМАС томонидан амалга оширилган теракт ҳақида огоҳлантира олмади", — деб ёзади Аарон Халива ҳарбийларга йўллаган ва Исроил ОАВлари томонидан чоп этилган мактубида.

"Биз энг муҳим вазифамизни бажара олмадик ва Мудофаа разведка бошқармаси раҳбари сифатида мен муваффақиятсизлик учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамга оламан" — дея таъкидлади Халива.

У шунингдек, "чуқур ва кенг қамровли" тергов олиб борилишини, аммо энди ЦАХАЛнинг ягона вазифаси "жавоб қилиш ва ғалаба қозониш" эканлигини қўшимча қилди.

Киритилди: 07:42 18.10.2023. Ўқилди: 1184 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!