Исроил манбаларига кўра, ЦАХАЛ кейинги 48 соат ичида Эронга жавоб зарбаларини беради.
Исроил армияси матбуот котиби подполковник Питер Лернер бугун ҳукумат йиғилиб, Исроилнинг жавоб зарбаси бўйича қарор қабул қилишини айтди, деб ёзмоқда қатор ОАВ.
Исроил мудофаа кучлари яқин икки кун ичида Эрон ҳудудига жавоб зарбаси беради. Бу ҳақда Тел-Авивдаги манбалар хабар бермоқда. Таъкидланишича, ҳозирда мамлакат ҳарбий раҳбарияти нишонлар рўйхатини аниқламоқда ва иттифоқчилар билан тактикани мувофиқлаштирмоқда