Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатига тегишли бўлган ва Байрут атрофида жойлашган нишонларга зарбалар берди.
Бу ҳақда Исроил ҳукумати раҳбари Биньямин Нетаньяху девонининг баёнотида сўз боради, баёнот матнини РИА Новости нашри келтирмоқда.
«Ҳозирги вақтда ЦАХАЛ Байрутнинг Даҳия мавзесидаги «Ҳизбуллоҳ» ташкилоти нишонларига зарбалар бермоқда», — дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, Исроил ҳарбийлари ушбу зарбаларни мамлакат ҳудудининг ўққа тутилишига жавобан «Ҳизбуллоҳ» объектлари бўйлаб амалга оширмоқда.