Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Save Ukraine: Россия украин болаларни интернет-дўконга ўхшаш сайт орқали бериб юбормоқда

Save Ukraine: Россия украин болаларни интернет-дўконга ўхшаш сайт орқали бериб юбормоқда

Россия онлайн платформа орқали украин ятим болаларни васийликка бермоқда, деб хабар қилмоқда Save Ukraine ташкилоти. Сайтда болаларнинг сурати, исми, ёши, ташқи кўриниши, хоббиси ва ҳатто хусусиятлари — жумладан "ижобий сифатлар"и келтирилган бўлиб, бу ҳаммаси интернет-дўконга ўхшайди.

Ташкилот раҳбари Николай Кулебанинг сўзларига кўра, бу болаларнинг кўпчилиги оккупация қилинган Херсон, Мариуполь ва Луганск шаҳарларидан. Унинг таъкидлашича, Россия ва оккупация қилинган ҳудудларда украин болалари умуман ҳеч қандай ҳуқуқларга эга эмас.

Save Ukraine маълумотларига кўра, болаларнинг катта қисми уруш туфайли ота-онасидан айрилган ва болалар уйларига жойлаштирилган. Кейин уларни Россияга олиб кетишади, у ерда уларнинг миллатини, ҳужжатларини, ҳатто исмини ўзгартиришади.

Сайтда болаларни ёши, жинси, кўз ва соч ранги бўйича “фильтрлаб” танлаш мумкин. Тавсифларда “ҳаммага бўйсинадиган” ёки “меҳнатсевар” каби ифодалар ҳам учрайди.

Ҳуқуқ фаолларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан бери минглаб украин болалари Россияга олиб кетилган, уларнинг кўпчилиги ҳозирда васийлик остидаги оилаларда яшамоқда. Онлайн-каталог, эҳтимол, янги ота-оналарни топишни осонлаштириш учун яратилган.

Матбуотдаги танқидий мақолалардан сўнг сайтдаги эълонлар йўқолди.

«Очиги, улар украин болаларни идеология жиҳатидан қайта ишлашни истамоқда», — деди Николай Кулеба BILD нашрига берган интервьюсида.


Ташкилотнинг ҳуқуқий бўлими бошлиғи Мирослава Харченко эса BILD нашрига берган интервьюсида қуйидагиларни таъкидлади:

«Бу ерда фуқароликдан маҳрум қилиш, исмни ўзгартириш, мажбурий рус паспорти бериш ва васийлик (аслида эса ассимиляция) ҳақида гап кетмоқда.
Бу содир этилган ишлар — ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар ҳисобланади», — деди у.

Киритилди: 14:44 15.08.2025. Ўқилди: 686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!