Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Жамшид Ўроқов «Ҳунарманд» Ўзбекистон халқ усталари, ҳунармандлари ва рассомлари уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи бўлди.
Бунгача уюшма раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Абдуллаев ўз илтимосига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Жамшид Ўроқов 2019-2022 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодий масалалар ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган, 2022 йил декабрь ойида эса Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган эди.