AFP маълумотларига кўра, жорий йилда Саудия Арабистонида 100 дан ортиқ хорижлик қатл этилгани уларнинг сони кескин ошганидан далолат беради.
Саудия Арабистони расмий агентлигининг хабар беришича, қиролликка наркотик моддаларни контрабанда қилишда айбланган Яман фуқароси шанба куни жануби-ғарбий Нажрон вилоятида қатл этилган.
Давлат оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотларга кўра, қатл этилган хорижликлар сони 2024 йилда 101 нафарга етган.
Бу 2023 ва 2022 йиллардаги кўрсаткичлардан деярли уч баравар кўпдир.
Берлинда жойлашган Евро-Саудия Инсон ҳуқуқлари ташкилоти бу йил қатл этилганлар сони аллақачон рекорд ўрнатганини айтди.
Амнестй Интернатионал инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотларига кўра, қироллик 2023 йилда Хитой ва Эрондан кейин дунёда маҳкумлар сони бўйича учинчи ўринда туради.