Бугун 13 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Саудия валиаҳд шаҳзодаси қаттиқ қўриқланадиган саройлардан чиқолмаяптими?

Саудия валиаҳд шаҳзодаси қаттиқ қўриқланадиган саройлардан чиқолмаяптими?

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд суиқасд хавфи сабаб бункерлар ва ҳимояланган, қаттиқ қўриқланадиган саройлар орасида ҳаракатланмоқда.

Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) газетаси хабар берди.

​Ямандаги ҳусий исёнчилари томонидан қиролликка ракета зарбалари ортидан хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Нашрнинг хабар беришича, ракеталардан бири шанба куни Ар-Риёд халқаро аэропортига урилган.

​WSJ таъкидлаганидек, кучайтирилган зарбалар Саудия пойтахтининг айрим ҳудудларини уруш зонасига айлантирди. Аҳоли портлашлардан бошпана олишга мажбур бўлмоқда, молиявий туман ходимлари, баъзи халқаро мактаблар талабалари ва дипломатларга эвакуация қилиш ёки бошпаналарда қолиш буюрилган.

Валиаҳд шаҳзода охирги марта 6 октябрь куни миллий қон тўплаш акциясида иштирок этганида омма олдида пайдо бўлган.

​Саудия Арабистони расмийларининг сўзларига кўра, кейинги ҳужумларни қайтариш учун тўхтатувчи ракеталар захираси камайиб бормоқда. Расмийлар қироллик саройлари ва энергетика инфратузилмасини ҳимоя қилиш учун ҳаво мудофааси тизимларини қайта жойлаштиришга мажбур. Шу билан бирга, ҳусийлар Ар-Риёддаги нефть иншоотлари ва Қирол Холид халқаро аэропортига бир неча бор ҳужум қилишган.

​Газета манбаларига кўра, можаро авж олаётган бир пайтда, Саудия Арабистони Покистондан ёрдам сўраган ва бутун дунё бўйлаб қўшимча ҳаво мудофааси тизимларини қидирмоқда. Қироллик шунингдек, ҳусийлар билан қарама-қаршиликка дипломатик ечим топишни ҳам кўриб чиқмоқда.

Киритилди: 16:36 12.10.2026. Ўқилди: 798 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!