Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Саудия қироли фаластинлик шаҳидлар оиласидан минг кишини ҳажга чорлайди

Саудия қироли фаластинлик шаҳидлар оиласидан минг кишини ҳажга чорлайди

Саудия қироли Салмон ибн Абдулазиз пайшанба куни жорий йил ҳаж мавсумида фаластинлик шаҳид бўлганлар оиласидан 1000 кишини ҳаж ибодатини адо қилишга рухсат беришга буйруқ берди. Бу ҳаж ва умра учун икки ҳарам хизматчиси меҳмонлари дастури доирасида амалга оширилади.

Дастур бошқарувчиси Исломий ишлар, даъват ва иршод шайхи доктор Абдуллатиф ибн Абдулазиз қирол Салмоннинг Фаластин муаммоасига аҳамиятини ва уни доим қўллаб-қувватлашини кўрсатади, шунингдек, Фаластин халқининг кўрсатаётган фидокорлигини тақдирлашдир, деган.

Шайхнинг сўзларига кўра, Фаластин халқи қонуний ҳуқуқларини талаб қилгани ва мусулмонларнинг биринчи қибласини ҳимоя қилаётгани учун ҳар қандай ёрдам, қўллаб-қувватлаш ва миннатдорчиликка лойиқдир.

Manba: azon.uz

Киритилди: 10:15 11.08.2018. Ўқилди: 1231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!