“Ўзавиация” агентлиги Flyаdeal авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга асосан берилди. Парвозлар А320 самолётида амалга оширилади.
Авиакомпания Жидда—Тошкент—Жидда, Мадина—Тошкент—Мадина ва Жидда—Наманган—Жидда йўналишларида мунтазам қатнайди.