Саудия Арабистонига ташриф буюрган Украина президенти икки давлат Мудофаа вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида ҳужжат имзоланганини маълум қилди.
"Биз ўз тажрибамиз ва тизимларимизни Саудия Арабистони билан бўлишишга ҳамда хавфсизликни кучайтириш борасида шериклик қилишга тайёрмиз", – деди Зеленский.
Музокаралар давомида валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан Яқин Шарқдаги вазият, Россиянинг Эронга кўрсатаётган ёрдами ва ёқилғи бозорларидаги ҳолат муҳокама қилинган.
"Ар-Риёдда Украинани қизиқтирган салоҳият мавжуд. Бу алоқалар икки томон учун ҳам фойдали бўлиши мумкин", – дея таъкидлади Зеленский.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Киев Эрон дронларига қарши курашда ўз кўмагини таклиф қилиб келмоқда.