Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Саудия Арабистонида Роналду музейи очилди

Саудия Арабистонида Роналду музейи очилди

Ҳозирда “Ан-Наср”да тўп тепаётган португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду шарафига музей очилди. "FourFourTwo" порталига кўра, у Ар-Риёдда (Саудия Арабистони) жойлашган. Музей 38 ёшли тўпурарнинг футболчилик фаолиятидаги энг муҳим лаҳзаларни намойиш этади.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану "Ал-Наср"га 2023 йил бошида ўтган ва клуб билан 2025 йилнинг ёзига қадар меҳнат шартномаси имзолаганди.

Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида тажрибали ҳужумчи 13 та учрашувда майдонга тушди. Роналду 15 та гол (3 таси пеналтидан) ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:33 26.11.2023. Ўқилди: 1094 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!