Бугун 29 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Саудия Арабистонида катта миқдордаги гиёҳванд модда мусодара қилинди

A A A
Саудия Арабистонида катта миқдордаги гиёҳванд модда мусодара қилинди

Саудия Арабистонининг Иордания билан чегараси яқинида жойлашган Табук шаҳрида гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши операция ўтказилди.

SPA агентлиги хабарига кўра, чегара хавфсизлигидан масъул жандармерия гуруҳлари томонидан олиб борилган операцияда пластик бочкаларга яширилган 1 миллион 56 минг 162 капсула амфетамин мусодара қилинди.

Операцияни амалга оширган хавфсизлик кучлари қўлга киритилган амфетаминлар экспертларга топширилгани билдирилди.

Жорий йилнинг 27 январь куни Саудия Арабистонининг шимолий қўшниси Иорданияга Суриядан бир гуруҳ гиёҳванд моддалар контрабандачилари киришга уринган, хавфсизлик кучлари улардан 27 нафарини йўқ қилган эди.

Саудия Арабистони 2021 йил апрель ойида Ливандан мева-сабзавот импортини тақиқлаб қўйди, бунга эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан бирга гиёҳванд моддаларни ҳам олиб киришга уринишлар сабаб бўлди.

Киритилди: 10:12 11.02.2022. Ўқилди: 2136 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!