Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Саудия Арабистони янги нефт уруши билан таҳдид қилди

Саудия Арабистони янги нефт уруши билан таҳдид қилди

Агар Ангола ва Нигерия нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича ОПЕК+ доирасидаги мажбуриятларга амал қилмайдиган бўлса, Саудия Арабистони уларга қарши нарх урушини бошлайди. Бу ҳақда Dow Jones агентлигидаги манбалар маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Саудия Арабистони энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон ол-Сауд 18 июнда бўлиб ўтган ОПЕК+ мамлакатлари видеоконференциясида ана шундай фикр билдирган.

У агарда икки қоидабузар келишувга қарши борадиган бўлса, қироллик нефть нархини кескин тушириши ва уларнинг мавқеини издан чиқариб юборишини айтган.

«Харидорингиз кимлигини биламиз», — деб таъкидлаган вазир Ангола ва Нигерия вакиллари позициясини изоҳларкан.

Саудия Арабистони июнь бошларида ОПЕК+ келишувига риоя қилмаган мамлакатларни жазолашини билдирганди. Ўшанда май ойида ўз квоталарини бажара олмаган, аммо июлда буни уддалашга ваъда берган Ироқ, Нигерия, Ангола ва Қозоғистон ҳақида гап борганди.

Киритилди: 18:41 02.07.2020. Ўқилди: 2724 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!