Бугун 21 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Саудия Арабистони термасидан ҳайдаладиган Роберто Манчини жуда катта товон пули олади

Саудия Арабистони термасидан ҳайдаладиган Роберто Манчини жуда катта товон пули олади

Роберто Манчини Саудия Арабистони терма жамоасидан муддатидан аввал ишдан олиниши сабаб катта товон пули олади.

Аввалроқ Италия терма жамоаси мутахассиси Саудия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тез орада тарк этиши хабар қилинганди.

"Calcio e Finanza" хабарига кўра, Манчини шартномаси муддатидан олдин бекор қилингани учун 25 дан 30 миллион еврогача товон пули белгилаган, бу унинг Саудия Арабистонидаги йиллик маошига тенг. Томонлар музокаралар олиб бормоқда, айни пайтда Манчинининг истеъфоси Саудия Арабистони қироли томонидан тасдиқланиши керак.

Киритилди: 23:24 20.10.2024. Ўқилди: 395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!