Саудия Арабистони Яман ҳусийларига қарши янги жангларга тайёрланмоқда, ҳужум бир неча ҳафта ичида бошланиши мумкин, деб хабар берди Reuters.
Асосий мақсад — Боб ал-Мандаб бўғозини назоратга олиш ва Қизил денгизда кемалар қатновини тиклашдир.
Ҳарбий амалиёт учун Саудия ҳаво кучлари кўмагида 100 мингдан ортиқ Яман ҳарбий хизматчиси сафарбар қилиниши мумкин. Ар-Риёд ҳужуми икки режа асосида: соҳил бўйлаб чекланган ҳужум ёки бутун Яман бўйлаб бир вақтнинг ўзида бир нечта йўналишда кенг кўламли амалиёт кўринишида бўлиши мумкин.
АҚШ саудияликларга разведка маълумотлари ва ҳарбий маслаҳатчиларни тақдим этади, ҳарбий ҳаракатларда Пентагоннинг бевосита иштироки кутилмаяпти.
Покистон ҳусийларнинг ракета ва дрон ҳужумларидан мамлакатни ҳимоя қилишда ёрдам бериш учун Саудия Арабистонига 30 000–40 000 аскарини жойлаштирди.
Боб ал-Мандаб бўғози назорати ҳусийларлар қўлида экан, тинчлик музокараларини қайта бошлаб бўлмайди, деб ҳисоблайди Ар-Риёд.