Бугун 14 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Саудия Арабистони денгиз мудофааси бўйича 15 давлатли коалиция тузилаётганини маълум қилди

Саудия Арабистони денгиз мудофааси бўйича 15 давлатли коалиция тузилаётганини маълум қилди

Саудия Арабистони 15 та давлат денгиз мудофааси бўйича кўп миллатли коалиция тузиш тўғрисидаги баёнотни имзолаганини маълум қилди. Бу ҳақда Қироллик Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳозирга қадар 13 та давлат мазкур коалицияга расман қўшилиб бўлган.

Коалиция асосан Боб ал-Мандеб бўғози, Қизил денгиз ва Адан қўлтиғи ҳудудларида фаолият юритади. Унинг вазифаси денгиз хавфсизлигини таъминлаш ва минтақадаги таҳдидларга қарши ҳамкорликни кучайтиришдан иборат бўлиши кутилмоқда.

Коалиция қўмондонлигига Саудия Арабистони вакили раҳбарлик қилади. Қўмондон ўринбосари лавозимини эса Покистон вакили эгаллайди.

Киритилди: Бугун 17:20. Ўқилди: 283 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!